foto

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

Генерал-лейтенант
Бобожонов Пўлат Раззақович
Телефон: +998 71-231-43-04
Қабул кунлари: Ички ишлар вазири қабулига ёзилиш учун вазирликка ариза билан мурожаат этиш зарур. Ариза кўриб, ўрганиб чиқилгандан сўнг Сизга қўшимча тарзда қабул куни ва вақти ҳақида маълумот берилади.

Бевосита бўйсунувчи хизматлар:

  1. Ташкилий департамент
  2. Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси
  3. Ҳарбий сафарбарлик бошқармаси
  4. Махсус бўлим
  5. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
  6. ИИВ ахборот хизмати
  7. Молия ва моддий-тeхника таъминоти дeпартамeнти
  8. Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази
  9. "Интeрпол”нинг ўзбeкистон рeспубликасидаги миллий марказий бюроси
  10. ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш дeпартамeнти
  11. Назорат-тафтиш инспeкцияси

Биография

1961 йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида туғилган.
1982 йил Тошкент давлат университетини тамомлагач, Хоразм вилоятига прокуратура органларида хизматни давом эттириш учун юборилган.
1992 йилга қадар Гурлан тумани прокурор ёрдамчиси, Хоразм вилояти прокуратураси умумий назорат бўлими бошлиғи ҳамда Гурлан туман прокурори каби лавозимларда хизмат қилган.
1992-1999 йилларда Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1999 йилда ишни давом эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўтказилган.
2000-2011 йиллар давомида прокуратура органларининг раҳбарлик лавозимларида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи, Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори ловозимларида хизмат қилган.
2011 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2012 йилда - Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги Фармони билан П. Бобожоновга “генерал-лейтенант” махсус унвони берилган.
Қатор давлат мукофотларига эга.

Қабулга ёзилиш
© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага