10 июнь 2022 335

1020 маҳалланинг қарийб тенг ярмида умуман жиноят содир этилмади

Йилнинг ўтган 5 ойи давомида Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари томонидан халқ тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижалар қайд этилмоқда.

Хусусан, ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг 153 таси шахсан профилактика инспекторлари томонидан фош этилган бўлса, 46 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

5 нафар бедарак йўқолган шахс топилиб, 1 479 нафар шахс Реабилитация марказига ва 1 357 нафар вояга етмаган ёшлар Вояга етмаганлар марказига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турувчи ичкиликка ружу қўйган, гиёҳванд ҳамда тажовузкор руҳий-касалларни яшаш манзили бўйича «патронаж» хизмати тиббиёт ходимларини кенг жалб этган ҳолда доимий ўрганиб борилиб, ҳисобда турган тўрт мингдан ортиқ шахснинг мингга яқини мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштирилди.

Шунингдек, профилактика хизмати масъуллари томонидан маҳалла, корхона ва таълим муассасаларида ўтказилган давра суҳбати, жиноят муҳокамаси ва кўрилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида вилоятда мавжуд 1 020 та маҳалланинг 180 таси ёки 17 фоизида жиноят сони камайишига эришилган бўлса, 476 таси ёки 47 фоизида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Ҳозир кунда маҳаллалар «қизиқ», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган бўлиб, ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва жиловлаш бўйича тизимли ишлар ташкил қилиб келинмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага