28 август 2022 712

11-сон ЖИЭК да маҳкумларнинг таклифига асосан соҳа вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Навоий вилояти Марказий банк бош бошқармаси юристи Б.Орипов иштирокида колонияда жазо муддатини ўтаётган махсус жамоага «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» давра суҳбатини ўтказилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш, аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбаини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор қулайликлар яратилганлиги тўғрисида сўз борди.

Оилавий тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга қайси йўналишларга берилаётганлиги маҳкумларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ҳам келгусида озодликка чиққанларидан сўнг ушбу фаолият билан шуғулланиш истагини билдиришди.

Учрашувда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага