23 февраль 2023 938

2 нафар вояга етмаган қизларга ноқонуний сабоқ берган аёлнинг қилмишлари фош бўлди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона тумани Чимён маҳалла ҳудудида яшовчи Э.Ф исмли аёл 2022 йилнинг август ойидан буён 2 нафар вояга етмаган қизларга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Э.Ф исмли аёлга нисбатан ЖИБ Бағдод тумани суди томонидан БХМнинг 3 баробари (900.000 сўм) миқдорда жарима жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага