15 январь 2022 4256

2-сон жазони ижро этиш колониясида «Уч авлод учрашуви»

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 4-сон мувофиқлаштириш маркази 2-сон ЖИЭКда «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан колония «Уч авлод» учрашуви ўтказилди.

Ушбу тадбирга Вилоят ИИБ фахрийлари, Фахрийлар кенгаши раиси С.К.Исломов, ИИО фахрийси Г. Отабоев ҳамда Вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси З.Обиловлар ташриф буюриб, колонияда хизмат олиб бораётган барча ходимларга, айниқса ёш ходимларга ўз хизмат фаолиятлари ҳақида айтиб, тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Касбнинг сир асрорларини ўргатиб, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишларини таъкидлаб, ходимларини байрам муносабати билан табрикладилар. Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, колония бошлиғи томонидан китоб ва эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага