2 февраль 2023 295

200 млн. сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин ўмарган шахслар тез фурсатда қўлга олинди

Самарқанд вилояти 2023 йил 26 январь куни Самарқанд шаҳри Зарметан кўчасида яшовчи 22 ёшли Н.Х. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 25 январь куни соат 14:00да унинг яшаш уйига эшик очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, меҳмонхонасидаги шкафни устида турган 25-30 турдаги, баҳоси 200.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган номаълум шахсни топишни, унга қонуний чора кўришни ва етказилган зарарни ундириб амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли Х.А ва вояга етмаган 16 ёшли Т.Д.лар содир қилганликлари аниқланиб, улардан 3.950.000 сўм пуллар, 3 дона аёллар занжири, 3 дона узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона эркаклар соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноятни содир этган ушбу шахсларга нисбатан, ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, вояга етмаган Т.Д.га «уй қамоғи» Х.А.га эса «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага