23 август 2022 2641

2022/2023-ўқув йилида ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар бўлиб ўтмоқда

ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга кириш бўйича номзодлардан танловлар жорий йилнинг 22-25 август кунлари ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги
459-сон қарори ва Ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 20-октябрдаги 286-сон буйруғига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида муносиб номзодларни танлаб олишни ташкил этиш мақсадида ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга умумтаълим муассасаларида 4-синфни тамомлаган ўқувчилари (ўғил болалар) ҳар йилги қабул квоталарига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади.

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари танловнинг ёзма иш (диктант) ва умумжисмоний тайёргарлик синовлари ўтказилди.

Танловларни шаффоф ва белгиланган талаблар даражасида ўтишини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ёзма иш (диктант) ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш босқичларининг натижалари бўйича 6 баллдан кам тўплаган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига киритилмайди.

ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан кириш тест синовлари 2022 йилнинг 25 август куни Тошкент шаҳар Боғишамол кўчаси 223-уй “Ботаника боғи«да ўтказилади. Тест синовига қуйилган номзодлар жорий йилнинг 25 август куни
соат 08:00 га қадар рўйхатга олинади ҳамда тест синовлари соат 09:00 да бошланади.

Тест синовига қатнашувчи номзодлар ўзлари билан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан берилган номзод сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиб келишлари шарт.

Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган ёки кеч қолган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Танловга оид барча маълумотлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг http://iivmaktab.uz расмий веб-сайти орқали эълон қилиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага