11 май 2022 911

3 миллион сўмга баҳоланган ҳайдовчилик гувоҳномаси

Жиззах вилояти. Жорий йилнинг 28 апрель куни 21 ёшли Ю.Ж. вилоят Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда олдиндан таниш бўлган 25 ёшли Р.М. ҳайдовчилик гувоҳномаси ўғирланмаган бўлсада, «ҳайдовчилик гувоҳномамни шерикларинг ўғирлаб олган» - деб айтиб, гўёки уни ўғирланганлиги бўйича ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу орқали ота-онасини ички ишлар идорасига чақиртириб, уларни олдида шармандасини чиқаришлигини, енгил табиатли аёллар билан боғлиқ муносабатлари, уларга пул сарфлаётганлиги тўғрисида ота-онасига хабар қилишини рўкач қилиб, Ю.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган шахсий маълумотларни ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилаётганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, юқоридаги шахс Жиззах шаҳар "Сайилжойи" маҳалласи ҳудудида жойлашган “SIMPLE” кафеси яқинида аризачидан талаб қилинган 3.000.000 сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан билан жазоланиши мумкин.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага