16 декабрь 2020 4334

500 литр дизель ўғриси ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Дўстлик тумани Манас қишлоқ фуқаролар йиғинидаги постда “Nexia” тўхтатиб, текширилганида автоулов салони ва юкхонасида 30 дона 20 литрлик идишларга жойланган 500 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласида яшовчи З.Х. ноқонуний юкни уйига олиб кетаётганлигини билдирган.

Шунингдек, у маҳсулотни вилоятнинг Арнасой тумани ҳудудида М. исмли шахсдан сотиб олганлигини маълум қилган. Ёнилғи тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага