7 январь 2023 696

6 нафар шахсларга ноқонуний сабоқ берган шахснинг қилмишлари фош бўлди

Жорий йилнинг 04 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бувайда туманида 2022 йилнинг декабрь ойидан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахснинг қилмишларига чек қўйилди.

Аслида Жов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ҳ исмли фуқаро яшаш хонадонида жами 6 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Энг ажабланарлиси, ундан дарс олаётганларнинг 5 нафари вояга етмаганлар бўлиб, турли туманлардан келиб таҳсил олаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага