16 январь 2023
497
6-сон Жазони ижро этиш колониясида бир гуруҳ маҳкумлар озод этилди
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД иккинчи минтақавий ҳудуд 6-сон ЖИЭКда ўзига тўғри хулоса чиқариб, жазо муддатини белгиланган қисмини ўтаган маҳкумларнинг 12 нафари Жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг ажримига асосан озод этилди.
Колония ходимлари томонидан маҳкумларни озод бўлганлиги ҳамда “14 январь Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклаб йўл варақалари топширилди. Йўл варақасини топшириш давомида озод бўлган маҳкумлар колония ходимларидан миннатдорликларини билдириб, бу ерда ўрганган касб-ҳунарларини давом эттириб, тўғри ва ҳалол йўлда ҳаёт кечиришга вада беришди.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати