5 январь 2022
4451
7220-сонли ҳарбий қисмда “Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди
7220-сонли ҳарбий қисм командирининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги» ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда 2022 йилнинг 3 январь куни «Биз — улар билан фахрланамиз!» шиори остида “Уч авлод учрашуви» ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимизнинг фахрийлари, 7254-сонли ҳарбий қисмнинг шартнома асосидаги офицер ва сержантлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати