“Афросиёб” электровози ойнаси бетон бўлагидан дарс кетди
Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни соат 20:05 да ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларини кузатиш батальони навбатчиси Ш.Асомов телефон орқали, “С.Рахимов” темир йўл бекатининг 3378-км. 5-тўсиқда, машинист М.Файзирахмонов бошқарувдаги “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар йўловчи поезднинг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарс кетганлиги ҳақида хабар берди.
Воқеа жойига чиқилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, “С.Рахимов” темир йўл бекатининг 3378-км. 5-тўсиқда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Чоштепа” маҳалласи ҳудудида, Тошкент метрополитен қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтида, темир йўл изининг устида ўтувчи метрополитен мостига бетон насоси орқали қуйилган бетон маҳсулоти қотмаганлиги сабабли, “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Афросиёб” йўловчи тезюрар поезди электровозининг олд ойнасига бетон қоришмаси бўлаклари тегиб дарс кетганлиги маълум бўлган.
Суриштирувни Тошкент-Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси олиб бормоқда.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси