10 июнь 2022
219
Аҳолини жиноятчиликдан ҳимоя қилишга масъулмиз!
Уйчи туманида фирибгарлик, мулкий турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик борасида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан аҳоли гавжум жойларда, корхона, ташкилотлар, муассасалар ҳамда давлат органларида фирибгарлик, тиғли жисмлар ҳамда мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш борасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Фуқароларга фирибгарлик, тиғли жисмлар ҳамда мулкий турдаги жиноятларни қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан ҳуқуқий тушунча бериш баробарида, буклетлар тарқатилиб, кенг оммага ушбу турдаги жиноят ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати