29 январь 2023 388

Андижон вилояти ИИБ Аппарати шахсий таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти ходимларга атрофлича етказилди

Жорий йилнинг 28 январь куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарси бўлиб ўтди.

Дастлаб, «Жадидлар жасорати – миллатимиз фахридир» мавзусида Андижон давлат университети «Ўзбекистон тарихи» кафедраси катта ўқитувчиси, Фалсафа фанлари Доктори Назирхужаев Мухаммадалихўжа Қосимхўжаевичнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи бошлиғи майор Қ.Нўмонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга атрофлича етказилди. Хусусан, ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қарорда келтирилган талаблар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон-24» телеканалидан эфирга узатилган «Таҳлилнома» кўрсатуви барча шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага