17 май 2023 342

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Олтинкўл туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

2023 йилнинг 15 май куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев иштирокида Олтинкўл туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Ўтказилган ушбу тадбирда фуқароларга содир этилган фирибгарлик, айниқса, пластик карталар орқали рўй бераётган талон-торожликларнинг сабаблари ва бунга имкон берган омиллар ҳақида атрофлича сўз юритилиб,одамларнинг аксарият холларда фирибгарлар тузоғига тушиб қолишларига энг аввало, ўзлари сабабчи бўлаётганликлари ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтилди.

Муҳокама якунида фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича фуқаролар билан савол жавоблар қилинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага