5 ноябрь 2022 749

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан деҳқон бозорларида профилактик тадбирлар ўтказилди

Андижон вилояти ҳудудида одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар томонидан касалликларни тарқалишини олдини олиш, эпидемик вазиятни барқарорлаштириш борасида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва ветеринария бўлими шунингдек санитария эпидемиологи хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти ҳудудида жойлашган деҳқон бозорлари ва савдо марказларида озиқ-овқат хавфсизлиги ойлиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

Унда гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, уй шароитида тайёрланган турли хил тузлама ва маҳсулотлар билан савдо қилаётган тадбиркорлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли тартибда бириктирилган жойларда сотишлари ҳақида огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага