12 апрель 2022 561

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг шаҳар-туманлардаги бўлинмаларининг чораклик фаолияти муҳокама қилинди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник И.Б.Исмановнинг Пробация бошқармаси ва унинг шаҳар туманлардаги бўлинмалар томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва эришилган ютуқлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг шаҳар туманлардаги бўлинмалари фаолиятини ўрганиш ва ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Бош прокуратура бошқарма прокурори Ф.Рахматуллаев бошқармаси фаолиятини ўрганиш якуни бўйича маъруза қилди. Маъруза давомида йиғилган шахсий таркибга амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтириб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага