8 октябрь 2022 841

Андижон вилояти инспектор-психологлари учун вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Андижон машинасозлик институтида барча шаҳар-туман ИИБ инспектор-психологлар иштирокида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД бошлиғи ўринбосари А.М.Саримсақов, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Б.Исманов, вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи М.М.Гозиев ҳамда 183 нафар шаҳар-туман ИИБ инспектор-психологлари иштирок этдилар.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД бошлиғи ўринбосари А.М.Саримсақов сўзга чиқиб, 2022 йил 9 ой давомида инспектор-психологлар томонидан қилинган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Б.Исманов, 2022 йил 9 ой давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга тўхталиб ўтиб, тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича барча шаҳар-туман ИИБ инспектор-психологларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

Вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи М.Ғозиев томонидан шаҳар инспектор-психологи билан туман инспектор-психологларининг бир-биридан фарқлари бўйича ўзининг тушунчаларини бериб ўтди.

Бундан ташқари вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи С.Нишонов томонидан янги қабул қилинган қонун ва қарорлар бўйича барча ходимларга тушунчалар берилди.

Вилоят ИИБ ҲПБ МТБ инспектори М.Хусанов томонидан 2022 йил 9 ой давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар турлари, уларнинг келиб чиқиб сабаблари ҳамда янги ўқув йилида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага