11 май 2023 1389

Андижон вилоятида Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳузурида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев Андижон шаҳридаги “Исломобод” маҳалласидаги бешлик (маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоллари) фаолиятини ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар давомида, маҳаллада жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Андижон тумани “Терактаги” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган янги “Имтиҳон олиш маркази”га ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди. Ушбу марказда ҳайдовчиларни имтиҳонга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш замонавий технологиялари ёрдамида амалга оширилади.

Бундан ташқари, ИИВ туман ҳокимлиги биносида, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ички ишлар, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида ходимларнинг иш фаолияти давомида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сўнг, вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига ташриф буюриб, у жойдаги ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг иш фаолияти билан танишиб чиқди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага