3 август 2022 2909

Андижон вилоятида талончилик жиноятига алоқадор яна бир ҳолат аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ га келиб тушган маълумотга асосан 2022 йил 11 июнь куни ИИВ ЖҚББ ва Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддасини назорат тартибида харид қилиш тезкор тадбири ўтказилди.

Тезкор тадбир аввалида гумонланувчи 1997 йилда туғилган Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи фуқаро билан «махсус харидор» ўртасида ўтказилган суҳбат давомида гумонланувчи «махсус харидор» 1.200 дона «Тропикамид» ва 4.480 дона «Лирика ва Регапен» номли кучли таъсир этувчи дори-воситаларини жами 100.000.000 сўмга сотишга келишиб, ушбу дори воситаларини ўзининг танишлари орқали Андижон шаҳар "Пахтакор" маҳалласи Айланма кўчасида жойлашган «Карвон» ошхонаси олдига олиб келишини маълум қилган.

Шундан сўнг, тезкор қидирув тадбирига жалб қилинган ходимлар билан бирга келишилган жойга борилганида, гумонланувчи ўзининг 3 нафар Андижон вилоятида яшовчи шериклари билан бирга, қора рангли давлат рақамини ечилган ҳолда «Spark» автомашинасида келиб, икки дона қоғоз қутида дори воситалар борлигини айтиб, «махсус харидор» қути ичидаги дориларни кўрмоқчи бўлганида улар томонидан «махсус харидор»дан ёнида бўлган 2.000 АҚШ доллари ва 80 млн. пулларни беришлигини талаб қилиб, «махсус харидор»ни бўйинидан қўллари билан бўғиб жисмоний куч ишлатишиб, автомашинага олиб кириб пулларни олмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБга қонуний чора кўришлик учун топширилиб, ушланган шахслар Жиноят кодексининг 166-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланувчи сифатида Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси тартибида ушланган.

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага