28 июль 2022 1923

Андижонда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 25 июль куни Андижон вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Хўжаобод туманида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланиб озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаро Р.М “Facebook” ижтимоий тармоғида профил яратиб, ушбу профили орқали "Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг ғояларини илгари сурувчи видео материалларни профилига жойлаштириш орқали ўзининг дўстлар саҳифасидаги 187 нафар сайт фойдаланувчиларига тарқатиб келганлиги аниқланган. Ушбу шахс муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТдаги фаолияти учун судланиб озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан эди. Бу каби шахслар халқимиз ва ҳукуматимиз ишончини суиистеъмол қилишмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1 моддаси, 3-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага