21 май 2022 477

Андижонда ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар учун хайрия концерти бўлиб ўтди

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-ахлоқий дунёқарашини янада кенгайтириш, ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, оилавий ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 21 февраль кунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларида концерт тадбирларини ўтказиш тўғрисида»ги 42-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи Қўшиқ ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари учун хайрия концерти намойиш этишди. Шунингдек, мазкур хайрия тадбирига олий ўқув юрти талабалари, фаол жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ташкиллаштириб келинаётган мазкур хайрия концертидан тушган маблағлар хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ҳамда айни кунда бетоб бўлган ходимларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш учун сарфланади. Бу йилги концерт дастури ҳам ўзгача ҳуш кайфиятда ўтказилиб, ҳозирда бу каби маънавий-маърифий тадбирларни давомли тарзда намойиш этиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага