24 июнь 2022 148

Андижонда «Маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳалла раисларининг амалий кўникмаларини шакллантириш» мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди

Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, давлат идоралари ва жамоатчилик иштирокида ўтказилган қўшма сайёр йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла раисларида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, дастур бўйича вилоятнинг Андижон, Асака, Балиқчи, Бўстон, Избоскан, Пахтаобод, Марҳамат ва Шаҳрихон туманларида «Маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳалла раисларининг амалий кўникмаларни шакллантириш» мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотлар давомида, маҳалла раисларига маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари ҳамда профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли билан биргаликда маҳаллаларда яшовчи алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар билан “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш масаласида тушунчалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага