Андижонда наркограффити билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 15 ноябрь кунига ўтар кечаси Тошкент шаҳридан реклама учун келган икки нафар шахслар – 1995 йилда туғилган Ч.Э. ва А.Ш.лар Андижон шаҳар ҳудудида деворларга наркограффити ёзаётганида ушланган.
Дастлабки суриштирув давомида маълум бўлишича, улар Интернет тармоғи орқали келиб тушган таклифга кўра вилоятларга бориб, ҳар бир наркограффити учун моддий манфаатдорлик эвазига реклама қилаётгани ҳамда манбаини билмаслиги ва танимаслигини маълум қилишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар фаолларининг яшаш уйларини таъмирига зиён етказгани учун ушбу шахсларга эътироз билдирганида, ушбу 2 нафар шахслар жанжаллашганлик ҳолати бўйича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-195-моддаларига асосан ҳужжатлар тўпланиб, қонуний чора кўриш учун судга юбориш чоралари кўрилмоқда.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти