10 декабрь 2021 4379

Андижонда «Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш» мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтди

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг (UNODC) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари Андижон шаҳридаги «Боғишамол» меҳмонхонасида «Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш» мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-тренингларда «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» Ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳ аъзолари, ННТлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазаларга эга бўлишди.

Хусусан, семинар-тренингларда Андижон вилояти ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича хорижий амалиёт билан яқиндан танишдилар. Икки кунлик семинар давомида иштирокчилар асосан кимлар одам савдоси қурбонига айланиши, ёш йигит-қизларнинг жиноятчиларнинг қармоғига тушиб қолишлари, ушбу трансмиллий жиноят оқибатлари ҳақида билимларини оширдилар. Семинар якуни бўйича иштирокчиларга белгиланган тартибда сертификатлар топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага