20 май 2022 353

Андижонда профилактика хизматига янги қабул қилинган ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев томонидан тасдиқланган режага асосан профилактика хизматига янги қабул қилинган ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Бу гал ходимларга ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида, Манзил маълумотлар бюросида, ППХ ва ЖТСБ бошқармаси қошидаги Кинология марказида ва Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада тажрибали ходимлар томонидан ушбу соҳалар фаолиятига доир дастлабки тушунчалар берилди.

Жумладан, фуқаролик паспортлари олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари ва яшаш асослари, прописка қилиш тартиби, хорижга чиқиш учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар, манзил маълумотлар олиш бюроси билан ҳамкорлик, паспорт хизмати томонидан қидируви амалга ошириладиган шахслар тоифаси, махсус қабулхонага қабул қилиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва ички тартиб қоидалар, кинология хизмат итларининг тоифалари, воқеа жойларидаги бирламчи амалга ошириладиган вазифалар, тергов, жиноят қидирув хизматлари, прокуратура ва Суд органлари билан ҳамкорлик ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага