25 май 2022 196

Андижонда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда тадбирларни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш мақсадида вилоят ИИБ томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди

Бугун вилоятдаги 787 та мактабларда «Сўнги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш вақтида ўқувчилар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБда йўриқнома ўтказилди.

Андижон вилояти ҳудудида 25 май куни ўтказилиши режалаштирилаётган концерт-томоша тадбирларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, шу куни аҳоли гавжум бўладиган Андижон шаҳар ҳудудидаги «Эко парк», «Бобур майдони», «Регистон майдони», «Navroʻz mall», «Бобур боғи (Боғишамол)”, «Қўғирчоқ театри», «Бобур арена», «Ўзбегим савдо комплекси», «Flowers park», «А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг Амфитеатри» ҳамда «Болалар боғи (Пушкинда, ўтказиладиган концерт-томоша тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ, Миллий Гвардия ва ФВБ куч-воситалари хизматга жалб этилиб, тадбирлар тўлиқ тугагунга қадар хизмат ташкил этиш вазифаси белгилаб олинди.

Айни пайтда берилган топшириқларга асосан ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага