25 май 2023 810

Андижондан келиб Хоразмда ўғирлик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 20 апрель куни Урганч шаҳрида жойлашган банк ёнидаги автотураргоҳда “Lacetti” русумли автомашинанинг юкхонаси номаълум шахслар томонидан бузиб очилиб, жами 271 000 000 сўм пуллар яширин равишда ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди.

Мазкур хабарга асосан ҳодиса жойига етиб борган тергов-тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.

Малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган терговга оид тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ушбу ўғирлик жиноятини Андижон вилоятида яшовчи, илгари бир неча маротаба судланган ва суд томонидан “Ўта хавфли рецидивист” деб топилган, 1993 йилда туғилган, Ш.Т. ўзи каби “Ўта хавфли рецидивист”, 1989 йилда туғилган, Б.А. ва илгари судланмаган, 1988 йилда туғилган, Ж.О. лар билан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари давомида, гумондорлар ўғирлик натижасида қўлга киритилган пулларнинг бир қисмига иккита “Спарк” русумли автомашина харид қилганликлари аён бўлди.

Ҳозирда гумондорлар процессуал тартибда ушланган, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага