23 сентябрь 2021 143

Андижонлик 92 нафар имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга расмийлаштириб берилган “ID” карталари тантанали равишда топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID карталарни жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармони талаблари асосида, Андижон вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги хизматлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 58 минг 181 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининиг идентификация “ID” карталари расмийлаштирилиб берилди.

Хусусан, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФР бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 минг 7 нафар  фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация “ID” карталари расмийлаштирилди.

Шунингдек, 2021 йил 6 сентябрь куни тасдиқланган режага асосан Андижон вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФРБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, жами 92 нафар Андижон шаҳар “САХОВАТ” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истиқомат қилаётган фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида мобил қурилма ёрдамида ўша ернинг ўзида идентификация “ID” карталари учун талабномалар шакллантирилди. Тайёр бўлган идентификация “ID” карталар шу йилнинг 20 сентябрь куни ушбу “САХОВАТ” уйининг ўзида, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси подполковник О.Н.Юлдашев, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи подполковник Д.Т.Исмаилов, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФРБ бошлиғи подполковник С.Д.Зайидовлар иштирокида тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнгида сўз олганлар тадбир иштирокчиларига асосий қонунимиз халқмиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берганлигини маълум қилиб, қомусимиз ва унинг замирида қабул қилинган янги норматив ҳужжатлар асосида замонавий ва халқаро стандартларга мос келадиган шахсини тасдиқловчи ҳужжат олганликлари билан самимий муборакбод этдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага