30 июль 2023 1676

Ангор туманида фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ангор тумани “Таллашқон” маҳалласида яшовчи, Ж.Жўра (исм шарифлар ўзгартирилган) ва бошқалар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда, шу туманда яшовчи, Д.Дилмурод 2022 йил ноябрь, декабрь ойлари давомида жами 57 000 000 (эллик етти миллион) сўмлик чорва молларини сотиб беришни ваъда қилиб, молларни олиб кетиб пулларини ҳозирги кунга қадар бермасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Дилмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди  билан жиноят иши қўзғатилган.

Азиз фуқаролар халқимизда “Отанг бозор-онанг бозор!» деган бир нақл бор шу мақолга амал қилиб, ўзингиз ҳалол меҳнат орқали боқиб катта қилган уй ҳайвонларингизни ёки етиштирган маҳсулотларингизни, фирибгарлар қўлига ўз ихтиёрингиз билан топшириб, пулларини ололмай алданиб қолманг!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага