30 июль 2022 1702

Антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар фош қилинди

2022 йил 31 май куни Навоий шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. А.Ф. мурожаат қилиб, Кармана тумани «Сардоба» маҳалласида жойлашган иссиқхона ҳудудига ўрнатилган, умумий қиймати 3 млрд. 285 млн. сўмлик 30 та «АНТМАЙНEР Т19» қурилмаларини номаълум шахслар ўғирланганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш мақсадида, ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва унинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, А.Ғ.га тегишли 2 дона «АНТМАЙНEР Т19» аппаратлари – 1999 й.т., Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи, антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И.А. томонидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу қурилмалар ашёвий далил сифатида олинди.

Шундан сўнг, А.Ф. Ибрагимов билан тезкор суриштирув олиб борилиб, мазкур антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар: 1995 й.т., Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи Н.Ф. ва 1995 й.т., Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи Р.А.лар эканлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Н.Ф. ва Р.А.лар қўлга олинди ва Н.Ф.нинг яшаш хонадонидан 11 дона «АНТМАЙНEР Т19» қурилмалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда қўлга олинган Н.Ф. ва Р.А.ларнинг «Қуролтаев Алибек» исмли ҳамда бошқа жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага