26 июль 2022 681

Асака тумани ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашув ўтказди

Асака тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи С.Умаров бошчилигида ва тегишли ташкилот раҳбарлари туманнинг “Мехнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида уюшмаган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тумандаги ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган банклар, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари ёшларга ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, банклардан кредит олиш бўйича тушунчалар бердилар.

Шунингдек, ёшлар сектор раҳбаридан ўзларига қизиқ бўлган саволларга керакли жавобларни олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага