26 май 2023
604
Автобус эҳтиёт қисмини ўғирлаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс автобус паркининг деворидан ошиб ўтиб, у ерда турган “МАН” русумли автобуснинг 25.000.000 сўмлик тахографини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 44 ёшли Азизжон М. аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати