14 май 2022 669

Автомашина олди-сотди жараёнида фирибгарларга алданиб қолманг!

Бундан қарийб икки йил олдин Касби тумани “Қамаши” маҳалласида яшовчи тадбиркор Қ.У.дан Миришкор тумани Жейнов қишлоғида яшовчи С.О. “Nexia” русумли автомашинасини 38.000.000 сўмга нархлаб, пулини тезда беришни ваъда қилиб олиб кетади. С.О. автомашинани эгасига билдирмасдан 2020 йил август ойида Миришкор тумани “Аввона” МФЙда яшовчи К.Х.га 26.000.000 сўмга сотиб юборади. Бу камлик қилгандек, С.О. 2021 йил июнь ойларида Қ.У.дан 20 тонна цемент маҳсулотини 20 миллион сўмга сотиб олиб, шундан 7 миллион сўмини бериб, қолган 13 млн. сўмини бермасдан келган.

Охири тоқати тоқ бўлган тадбиркор туман ИИБга ариза берди. Ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага