5 январь 2021 4170

Автомашиналар тўқнашуви оқибатида “Кобальт” ҳайдовчиси вафот этди

Шу йил 3 январь куни соат 11:30 ларда Наманган-Андижон йўлининг 2 км.да Наманган тумани Эшобод МФЙ ҳудудида Нексия русумли автомашинани Наманган шаҳар йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўзининг йўналишида ҳаракатланиб келаётган Кобальт русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада, Кобальт ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Кобальт русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг оила аъзолари) бош мия ёпиқ шикасти, бош мияни оғир даражада лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Нексия русумли автомашина ҳайдовчиси ҳам тос суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага