29 январь 2023 855

Автомашинани ижарага олиш жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 19 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга автомашиналарни ижарага бериш шохобчаси раҳбари мурожаат қилиб, бир кун аввал 20 ёшли Ш.И. «Жентра» русумли автомашинани 19 январь куни соат 22.30 да қайтариш шарти билан ижарага олиб, қайтариб бермаганлигини баён қилган.

Автомашинанинг жойлашуви «GPS» мосламаси орқали аниқланиб, унинг ҳолати кўздан кечирилганда, автомашинадан антирадар, видеорегистратор, барча ғилдираклари ва ўриндиқлари, руль, ёритиш чироқлари ва яна бир қатор эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилганлиги маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага