29 август 2022
866
Автомобиль салонидан пневматик қурол чиқди
2022 йил 27 август куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Зокиров ва Т.Раззоқовлар томонидан, Чўлпон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган И.Х. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Х. ва қурол М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати