18 июнь 2020 4348

Аёл номига муносиб бўлиши керак

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга доир бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Бундан кимдур оқилона фойдаланиб ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топмоқда. Бу қувонарли ҳол, лекин орамизда шундай “АЁЛ” номидаги кимсалар борки, улар енгил йўл билан кун кўришни афзал билиб, жирканч ишга ҳам қўл ура оладилар. 

Шулардан бири, Қарши шаҳар, Чўлқувар маҳалласида яшовчи С.Г бўлиб, у ўзи яшаб турган хонадонга таниши С.М ва унинг бир кунлик жазмани Х.С ни жинсий алоқа қилиши учун 50 минг сўм эвазига шароит яратиб берган.

Ушбу ҳолат Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ профилактика инспекторлари катта лейтенант У.Холлиев,  лейтенант С.Зиёдов ва ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник З. Рустамова иштирокида аниқланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисмига кўра тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага