Аёл суратларини тарқатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи 32 ёшли (аёл) Ш.Н. ўзини “Тимур” деб таништирган телеграм мессенжери фойдаланувчиси билан танишиб қолганлиги ва унга ўзининг беҳаё фотосуратларини юборганини, ушбу фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, “Тимур” ундан 1.300 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Ўрганиш давомида, “Тимур” исмидан фойдаланган шахс аслида Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи 34 ёшли (эркак) Ф.Б. эканлиги, онлайн танишувларда “Тимур” исмидан фойдаланиб келганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ф.Б. талаб қилинган пуллар ўрнига фуқаро Н.Ш.дан “Samsung Galaxy S20» телефони ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида қўлга олинди.
Жиноят содир этган Ф.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, Ф.Б. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази