28 декабрь 2021 4712

Аёлдан уларнинг ёзишмаларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди

2021 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлимига, 1981 й.т., Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, фуқаро Р.З. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Тошкент вилоятида яшовчи “Шерзод” исмли шахс билан “Инстаграм” интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлганлиги, шундан cўнг ишқий мазмундаги ёзилган смс ҳабарларни турмуш ўртоғи ва яқин қариндошлари ҳамда интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборишлик билан қўрқитиб, ундан таъмагирлик йўли билан 20.000.000  сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, “Шерзод” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу аризага асосан, шу куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1985 й.т., илгари  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 177-моддаси билан 2-қисми судланган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, фуқаро Т.Ш., Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ҳудудида жойлашган “Атлант” клиникаси олдида ариза муаллифи Р.З.дан 20 млн. сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Суриштирув ишлари давомида, Т.Ш. фуқаро Р.З.дан олдин ҳам товламачилик йўли билан 70 млн. сўм пулларни олганлигини ва ҳақиқатан ҳам уяли телефон аппаратида Р.З. билан ўзаро ишқий муносабатдаги ёзишмалари мавжудлигини  маълум қилди.

24 декабрь куни фуқаро Т.Ш.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар  ва далилий ашёлар қонуний чора кўришлик учун Чилонзор тумани ИИО ФМБга юборилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, туман ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилиб, тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага