23 январь 2023 610

Банк пластик картадан пул ўғирлаганнинг шахси аниқланди

Қумқўрғон туманида 2023 йил 9 январь куни туманнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, Б.Бобур (исм-шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 8 ноябрь куни банк пластик картасидан номаълум шахс 1.545.000 сўм пулини ечиб олганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи С.Салим содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 

16 январь куни С.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага