4 февраль 2023 884

Банкоматни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

2023 йилнинг 25 январь куни Э.Т. «102» қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани «А.Навоий» маҳалласи «А.Навоий» кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995 й.т. Б.А., 1998 й.т. О.З., 1994 й.т. Б.Н. ва 1994 й.т. Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага