Бармоқ излари ўғрини фош этди
Жорий йил 12 июнь куни Чуст туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадаги кўрпалар орасида бўлган 38.000 АҚШ доллари ҳамда қути ичидаги 21.000 АҚШ долларини, жами 59.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
14 июнь куни воқеа жойидан олинган 11 дона яроқли қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБнинг «Автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш» тизимидан текширилганида, воқеа жойидан олинган бармоқ излари 1987 йилда туғилган аёлнинг қўл бармоқ изларига мос келганлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва Чуст туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳамда суриштирув ҳаракатлари натижасида текширув хулосаси ўз тасдиғини топди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати