28 декабрь 2021 4196

Бектемир туманида тезкор тадбир давомида товламачилик қилган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори”да савдо сотиқ билан шуғулланувчи аёл, 1982 йилда туғилган, асли Фарғона вилояти Боғдод тумани Қороқчитол ҚФЙ Қоровултепа қишлоғида доимий рўйхатда турувчи, вақтинча Тошкент шаҳар Миробод тумани Қуйлиқота кўчасида яшовчи Ю.Ш.дан 1986 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан судланган, Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи Г.С. савдосидан тушган пулларини тазйиқ остида зўрлик қилиб йил мобайнида кунлик 200.000 сўмдан 700.000 сўмгача пулларни олиб кетиши, кунлик улуш бермаган тақдирда, соғлигига жиддий шикаст етказиш билан қўрқитиб келаётганлиги юзасидан маълум қилди.

“Қўйлиқ деҳқон бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Г.С. талаб қилинган 1 миллион сўм пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарога нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага