29 май 2022 527

Бектемир туманидаги дўкондан содир бўлган ўғрилик жинояти бармоқ изларини ўрганиш натижасида фош этилди

Кўпчилигимизни жиноятларни фош этишда эксперт-криминалистнинг ўрни қандай эканлиги қизиқтиради? Унинг иши қанчалик муҳим?

Эксперт-криминалист - жиноят содир бўлган жойдан ашёвий далилларни тўпловчи мутахассис. Жиноятнинг қанчалик тез фош этилиши, жиноятчининг шахси аниқланиши, унинг эътиборлилиги, синчковлиги ва профессионаллигига боғлиқдир.

Бугун мана шундай жиноятлардан бири, яъни бармоқ излари бўйича эксперт хулосасига асосан «иссиқ изидан» очилгани ҳақида айтиб ўтамиз.

Ушбу жиноят юзасидан маълумот олиш учун Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт криминалистика маркази катта эксперти майор Хамид Раҳимбоевга мурожаат қилдик.

Жорий йилнинг 2 апрель куни, Бектемир тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Бектемир кўчасида жойлашган дўкондан, номаълум шахс ўғрилик содир этганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу шахс дўкон эшигини бузиб, ойнасини синдирган ҳолда жами 19.750.000 сўмлик уяли телефонларни ҳамда кассада бўлган 2.100.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.

Жиноят содир бўлган жойга таркибида эксперт-криминалист ҳам бўлган тергов-тезкор гуруҳи етиб борди. Жиноят содир бўлган жой ўрганилиб, ашёвий далиллар олинди. Машаққатли иш жараёнида аниқланган ашёлар атрофлича ўрганилди. Жиноят содир этган шахснинг ҳодиса жойида қолдирган бармоқ излари маълумотлар базаси орқали текширилди ҳамда гумонланувчининг шахси аниқланди. Гумонланувчи шахс 25 ёшли Жавохир A. бўлиб чиқди ва у ушланди. Шундай қилиб, эксперт-криминалистнинг машаққатли меҳнати туфайли жиноят қисқа муддатда фош этилди.

Aммо, бу бармоқ излари қандай жисмлардан олинганлиги ҳақида тайёрланган лавҳамиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага