19 август 2022 783

Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Кенгашида иштирок этиш учун Беларус Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенанти Иван Кубраков бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, унинг фаолияти ва ўқув хоналарида яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, делегация аъзолари Учтепа туманидаги ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан ҳам танишиб, меҳмонларга иш услублари, истиқболдаги режалар ҳақида сўзлаб берилди.

Сўнгра меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар, хусусан, Марказий Осиёдаги энг гўзал ва энг баланд телеминоралардан бири – Тошкент телеминорасига ташриф буюрдилар.

Ҳозирда Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага