14 август 2022 603

Бешариқда профилактика инспекторлари гумонланувчини ўғирлик устида қўлга олишди

12 август куни тунги соат 02-00 лар атрофида Бешариқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори туманнинг Файзабод МФЙда жойлашган компьютер воситалари ва телефон аппаратлари сотишга мўлжалланган савдо дўконига номаълум шахс ойнани синдириш йўли билан кириб, ўғирлик жиноятини содир этаётганлигини аниқлаб, воқеа жойига зудлик билан ППХ ходимлари чақиришган. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида гумонланувчи воқеа жойида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага