23 июнь 2022 825

Билимлар беллашуви

Ички ишлар вазирлиги академиясининг «тезкор-қидирув фаолияти» мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари учун викторина ўтказилди.

Билимлар баҳсида 2-ўқув курсидан шаклланган олтита жамоа 5 шарт бўйича ўзаро беллашди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бош бошқармаси вакиллари ҳамда таълим муассасасининг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати жамоаларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.

Ниҳоят, беллашув якунида 201-гуруҳнинг «Легенда» жамоаси викторина ғолиблигини қўлга киритди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага