Биргина телефон бир нечта фуқарога сотилган
Ички ишлар органларига Республиканинг турли вилоятларида истиқомат қилувчи фуқаролардан бир хил мазмундаги аризалар келиб тушган бўлиб, унда Телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда «арзон нархда телефон аппарати» мазмунидаги эълон эгаси билан алоқа ўрнатишганлиги ва у телефон қурилмасини сотиб юбормаслик учун аввалдан 270.000 сўм пулларни банк картасига ўтказиб беришлари зарурлиги, шундагина қурилмани «такси» орқали жўнатиб юборишини билдириб, пулларни ўзлаштирганлиги ҳамда ҳеч қандай телефон қурилмасини уларга жўнатмаганлигини маълум қилишиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи Й.М., эканлиги аниқланган.
Й.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази